Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонга 2 килограммдан ортиқ опий олиб кирган хорижликлар қўлга олинди

Ўзбекистонга 2 килограммдан ортиқ опий олиб кирган хорижликлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик моддасининг йирик миқдордаги ноқонуний савдоси фош этилди.

Маълум қилинишича, 1972 ва 1976 йилларда туғилган икки нафар қўшни давлат фуқароси 2 килограмм 18 грамм соф оғирликдаги опий моддасини ноқонуний йўллар билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган.

Улар гиёҳвандлик моддасини Тошкент вилоятида шартли харидорга 20 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:24 16.10.2026. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!