🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 12 млн АҚШ долларига тенг бўлган 23,8 минг тонна апельсин импорт қилинган.
📊 Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизга ошган.
🌍 2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга энг кўп апельсин етказиб берган давлатлар:
Эрон – 12,2 минг тонна
БАА – 3,6 минг тонна
Миср – 2,9 минг тонна
Хитой – 2,3 минг тонна
ЖАР – 2 минг тонна
Бошқа давлатлар – 813,6 тонна