Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистондан оқ ва чизиқли кунгабоқар уруғларини олиб чиқишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Ўзбекистондан оқ ва чизиқли кунгабоқар уруғларини олиб чиқишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Мазкур чора уруғчилик корхоналарининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

24 декабрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ҳужжатга кўра, 20 декабрдан бошлаб барча тадбиркорларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, кунгабоқар уруғини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилди.

Қарор оқ кунгабоқар уруғлари (ТИФ ТН коди 1206 00 990 0) ва оқ чизиқлар билан кулранг қобиқдаги уруғлар (ТИФ ТН коди 1206 00 910 0) учун амал қилади.

2022 йилнинг май ойида президент қарори билан кунгабоқар ва ўсимлик ёғи, шунингдек, кунгабоқар уруғлари ва бошқа ёғли ўсимликларни экспорт қилишга чекловлар киритилганди.

2024 йилнинг март ойида ҳукумат кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига нисбатан чекловлар бироз енгиллаштирилганди. Корхоналарга импорт қилинган уруғлардан тайёрланган маҳсулотларнинг 50 фоизгача қисмини экспорт қилишга рухсат берилган.

Президент 10 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда бош вазир ўринбосарига ўсимлик ёғи экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиш таклифини ўрганишни топширганди.

Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида Навоий вилоятига ташрифи чоғида 10 минг гектар майдонда кунгабоқарни такрорий экиш сифатида етиштириш зарурлигини таъкидланган эди.

Киритилди: 15:52 27.12.2024. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!