Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистондан Москвага учган қатор рейслар захира аэропортларига йўналтирилди

Ўзбекистондан Москвага учган қатор рейслар захира аэропортларига йўналтирилди

Uzbekistan Airways Ўзбекистондан Москвага учган 6 та рейс захира аэропортларига йўналтирилганини эълон қилди.

Авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича:

  • HY9619 — Наманган—Москва (Внуково): Уфа шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY9671 — Тошкент—Нижний Новгород: Уфа шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY613 — Тошкент—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY9627 — Фарғона—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY601 — Тошкент—Москва (Домодедово): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида;
  • HY605 — Самарқанд—Москва (Внуково): Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэропортида.

Ушбу рейслар Москва шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан захира аэропортларига йўналтирилган.

Centrum Airʼнинг Тошкент—Москва йўналиши бўйича МФХ403 рейси аввал Уфа, кейин эса Санкт Петербургга қўнишга мажбур бўлган.

Киритилди: 11:53 07.05.2025. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!