Бугун 20 февраль, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги ўрмон хўжалиги ҳудудларида жип-турлар ташкил этилади

Ўзбекистондаги ўрмон хўжалиги ҳудудларида жип-турлар ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

ўрмон хўжалиги ҳудудларида жип-турларни ташкил этиш учун тегишли инфратузилмани яратиш, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари мурожаатларига асосан жип-турлар маршрути бўйича йўлаклар ташкил этиш, ахборот-йўл кўрсаткичларининг ўрнатилиши;

Туризмни ривожлантириш қўмитаси билан бирга ўрмон хўжаликлари ҳудудларида жип-турлар ташкил этишга соддалаштирган тарзда рухсат бериш тартибини ишлаб чиқиш ва уларнинг тасдиқланишини таъминлаши лозим.

Қўмитага бунинг учун 2 ой муддат берилиши кўзда тутилган.

Manba:  daryo. uz

Киритилди: 05:00 14.02.2020. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!