Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги мактабларга “ташвиш” тугмалари ўрнатилди

Ўзбекистондаги мактабларга “ташвиш” тугмалари ўрнатилди

Ўзбекистондаги мактабларга “ташвиш” тугмалари ва видеокузатув мосламалари ўрнатилди. Бу ҳақда Миллий гвардия қўмондони генерал майор Рустам Жўраевнинг мамлакат аҳолисига мурожаатида маълум қилинди.

Қайд этилишича, мактабларда хавфсиз муҳитни яратиш, ўқувчиларга нисбатан жисмоний хавф-хатарларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида шаҳар-туман марказларидаги барча таълим муассасаларига “ташвиш” тугмалари ва видеокузатув мосламалари ўрнатилди ҳамда Миллий гвардия қўриқловига олинди.

Келгусида ҳам таълим муассасаларининг қўриқлов тизимини такомиллаштириш борасида “Хавфсиз таълим” концепцияси жорий этилиб, бу соҳада кенг кўламли ишлар давом эттирилади.

Шунингдек, вилоятлар марказларидаги йирик бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонларнинг маъмурияти билан биргаликда объектларнинг асосий кириш жойларига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамераларни ўрнатиш чоралари кўрилади. Бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлардаги савдо объектлари индивидуал қўриқлаш бўйича сигнализация воситалари ҳамда улар жойлашган ҳудудлар “ташвиш” тугмалари билан босқичма-босқич жиҳозланади.

Киритилди: 14:44 24.09.2023. Ўқилди: 1655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!