Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан барча қурилиш ташкилотларига қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини мухофаза қилиш бўйича белгиланган талабларга сўзсиз риоя этилиши шарт эканлиги борасида тегишли талаб йўлланмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, барча қурилиш ташкилотлари қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:
— қурилиш жараёнида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик;
— қурилиш майдонига кириб-чиқиш йўлакларида осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлар ўрнатиш;
— автотранспорт воситалари ғилдиракларини мажбурий тарзда ювиш учун ювиш шохобчасини ташкил этиш;
— чанг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қурилиш майдонини тўсиқлар, ҳимоя қопламалари ва махсус материаллар билан жиҳозлаш.
Диққат!
Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ жарима ва бошқа маъмурий чоралар қўлланилиши, шунингдек, фаолият 10 иш кунигача тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда бутунлай тугатилиши мумкин.