Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украинага Америка лойиҳасини қайта кўриб чиқишнинг имкони борми?

Украинага Америка лойиҳасини қайта кўриб чиқишнинг имкони борми?

The Washington Post ёзишича, АҚШнинг тинчлик режаси бўйича музокаралар бир неча ой давом этиши мумкин. Манба айтишича, Украина президенти Владимир Зеленский хоҳласа ҳам, ҳозирги кўринишда таклиф этилган вариантни имзолай олмайди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда “дастлабки босқидёқ қабул қилиб бўлмайдиган бандлар жуда кўп”, ва Киевда бундай қарорни қўллаб-қувватлаш учун сиёсий асос йўқ. Музокаралар тахминан бир йил давом этиши, бу эса тинчлик жараёнининг якуни эмас, балки бошланишига айланиши мумкин.

Яна бир амалдорнинг маълум қилишича, Зеленский АҚШнинг қуруқлик қўшинлари вазири Ден Дрисколл бошчилигидаги делегация билан учрашувда ҳужжатга ўзгартишлар киритишни сўраган.

Генерал жамоаси айрим тузатишларга розилик билдирган, аммо тафсилотлар ошкор қилинмаган. Манба тахмин қилишича, Вашингтон музокараларда “қаттиқ” ва “юмшоқ” позицияни тақсимлаш учун Дрисколл ва АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида ролларни бўлган.

Bloomberg маълумотига кўра, Зеленский Франция, Германия ва бошқа Европа давлатлари раҳбарлари билан бирга режани 27 ноябр — АҚШ томонидан белгиланган сўнгги муддат — га қадар ўзгартиришга улгуришга уринмоқда. Европа пойтахтлари Украинага Россия билан ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз шартларини тайёрлаб олиши учун вақт ютмоқда.

Зеленский халққа мурожаатида Украина суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиши шартлигини айтди. У АҚШга энг муҳим бандлар бўйича альтернатив таклифлар тақдим этишини таъкидлади. Америка лойиҳасида, хусусан, Донбасс ҳудудларидан де-факто воз кечиш, Украина Қуролли Кучлари сонини икки баробар қисқартириш ва НАТОга киришдан воз кечиш назарда тутилган.

🔻 Москва ҳам тўлиқ рози эмас

Россия президенти Владимир Путин Кремл режа матнини олганини тасдиқлади. The Guardian манбасининг айтишича, Путинга таклифнинг умумий контурлари “ёққан”. Аммо Москва НАТО кенгаймаслик бўйича ҳуқуқий мажбуриятнинг йўқлиги ва Украина Конституциясида нейтрал мақомнинг мустаҳкамланмаганидан норози.

Украинанинг Европа Иттифоқига кириши борасида эса Россия фақат ҳарбий компонент чиқариб ташланса — Австрия модели асосида — розилик билдиради.

Киритилди: 17:25 23.11.2025. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!