Эрон "душманлари" мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш учун олий раҳнамо оятуллоҳ Али Хоманаийга суиқасд тайёрламоқда. Бу ҳақда Эрон разведка ишлари вазири Исмоил Хатиб маълум қилди.
"Олий раҳбар - ислом республикасининг таянчи. Шунинг учун душманлар уни нишонга олишади. Гап Эроннинг ўз ҳудудидан ҳам келиши мумкин бўлган суиқасдлар ва бошқа душманлик ҳужумлари ҳақида кетмоқда," - дея қўшимча тафсилотларни келтирмаган Хатиб.
86 ёшни қаршилаган Оятуллоҳ Али Хоманаий 1989 йилдан бери Эронни бошқариб келмоқда.