Ўзбекистонда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миллий туризм ягона платформаси синов тариқасида ишга туширилади.
Ҳукуматнинг жорий йил 6 декабрдаги «Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, платформада автобус, авиа ва темирйўл билетлари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш имкони яратилади.
Ушбу платформа 2025 йил 1 декабрдан бошлаб тўлиқ ишлай бошлайди.
Платформага қуйидагиларни киритиш режалаштирилмоқда:
Қайд этилишича, автобус, авиа ва темирйўл чипталари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш, халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, туризм соҳасига оид статистик ҳисоботларни юритиш ва реал вақт режимида таҳлил қилиш имконини беради.
Платформа маълумотларининг 14 та хорижий тилга таржимаси таъминлаб борилади. Транспорт вазирлиги билан биргаликда «Узтранс» ягона интерактив ахборот тизими, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари», «Uzbekistan Airways» ва бошқа йўловчи ташиш лицензиясига эга ташкилотларнинг электрон чипталарини харид қилиш тизимлари интеграция қилинади.
Бундан ташқари, мазкур дастур орқали йўналишсиз такси ва автотранспорт воситалари ижараси хизматларидан фойдаланиш ҳам мумкин бўлади.
Миллий туризм ягона платформасини ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб бориш Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.