Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда йил бошидан буён газ билан боғлиқ ҳолатлар сабаб вафот этганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда йил бошидан буён газ билан боғлиқ ҳолатлар сабаб вафот этганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда 2024 йил бошидан буён неча киши газ билан боғлиқ ҳолатлар сабаб 82 киши вафот этди, Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди.

27 ноябрь куни ўтказилган брифингда қайд этилишича, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Республика бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та ҳолат содир бўлди. Бунинг оқибатида вафот этган фуқаролардан ташқари 80 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан захарланиб, вафот этди.

“Афсуски айрим фуқароларнинг қоидаларни билмасликлари, унутиб қўйишлари, менсимасликлари ёки эътиборсизликлари бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқармоқда”, дейди Абдусаттор Қаюмов.

Газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар сони 2023 йилнинг шу даври билан таққослаганда нисбатан камайган. Ўтган йили газ билан боғлиқ жами 86 та ҳолат содир бўлган. Бунинг оқибатида 88 киши вафот этган, 119 нафари турли даражадаги тан жароҳатлар олган.

Киритилди: Бугун 09:38. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!