Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда яна 3 та Россия ОTM филиали очилади

A A A
Ўзбекистонда яна 3 та Россия ОTM филиали очилади

2020 йили Ўзбекистонда Перм давлат фармацевтика академияси филиали очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Tюрденев матбуот анжуманида эълон қилди.

Элчининг айтишича, келгуси йили Ўзбекистонда Россиянинг яна 3 та олий таълим муассасаси филиали очилиши режалаштирилган. Улар орасида Aстрахан давлат техника университети ва Санкт-Петербург тоғ университети ҳам бор.

Бундан ташқари, Бауман номидаги Mосква давлат техника университети, Mосква архитектура университети ва Пушкин номидаги рус тили институти филиаллари ҳам очилиши мумкин.

Киритилди: 14:38 12.02.2020. Ўқилди: 2928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!