Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда хорижий тижорат ташкилотлари корхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

A A A
Ўзбекистонда хорижий тижорат ташкилотлари корхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш бўйича ваколатли давлат органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби;

хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарининг хорижий ходимларини аккредитация қилиш тартиби;

хорижий тижорат таншилотларининг ваколатхонлари фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш тартиби белгилаб берилган.

Икки ой муддатда мурожаат қилувчилар учун давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитация қилиш, шу жумладан, порталда электрон рақамли имзосиз чет тилида ариза қолдириш имконияти яратилади.

Киритилди: 10:28 09.02.2024. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!