Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев оламдан ўтди

Ўзбек дубляжининг энг ёрқин вакилларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Таниқли кино, театр ва дубляж актёри 1956 йилда Бухорода туғилган. 1973—1977 йилларда Тошкент давлат Санъат институтида таҳсил олган.

1976 йилда Аброр Ҳидоятов театрида иш бошлаган. 1987 йилдан Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик театрида фаолиятини бошлаган.

Актёр шоир Азим Суюннинг «Сарбадорлар» асарида Абу Бакр Калавий, Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон» асарида Хожа Аҳмад Яссавий, Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» спектаклида Солиҳ маҳдум, Иброҳим Содиқовнинг «Афандининг беш хотини» спектаклида Афанди, Ҳайитмат Расулнинг «Пири коинот» спектаклида Аҳмад Фарғоний, Шекспирнинг «Қирол Лир» асарида граф Глостер, Александр Косанонинг «Етти фарёд» спектаклида Сабало каби ўнлаб ранг-баранг ролларни ижро этган.

Оғир хасталик туфайли театрдан кетишга мажбур бўлган. Аммо ижоддан тўхтамай, турли теле ва радиолойиҳаларда мунтазам иштирок этган.

Ғайбулла Ҳожиев «Уқубат», «Шаббона», «Умид», «Оқпадар» каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган. Актёр «Шайтанат» телесериалида Аҳмадбей ролини ўйнаган.

Ғайбулла Ҳожиев дубляж соҳасида ҳам самарали меҳнат қилган бўлиб, актёр овоз берган қаҳрамонлар халқимиз қалбидан чуқур жой олган.

Киритилди: 11:03 26.02.2020. Ўқилди: 3541 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!