Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда UzCard ишламай қолганидан кўрилган зарар миқдори маълум қилинди

A A A
Ўзбекистонда UzCard ишламай қолганидан кўрилган зарар миқдори маълум қилинди

Сентябрда UzCard тўлов тизимида уч кун давом этган носозлик сабабли Ўзбекистон давлат бюджетига 27 дан 30 миллиард сўмгача миқдордаги маблағлар келиб тушмади. Бу ҳақда иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

«Бир кунлик айланма [UzCard to‘lov tizimi orqali to‘lovlar] тахминан 180 миллиард сўмни ташкил этади. Агарда ушбу маблағнинг 5 фоизи бюджетга тўланса, бир кунда келиб тушмаган маблағ 9 миллиард сўмни ташкил этади. Уч кун ичида эса бюджетга 27-30 миллиард сўм келиб тушмади. Бу оддий арифметика», – деди у.

Мубин Мирзаевнинг қўшимча қилишича, бу фақатгина тўғридан-тўғри кўрилган зарар. «Одамларнинг моддий ва маънавий зарарлари бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Буни ҳисоблаш мураккаброқ».

Киритилди: 10:35 26.10.2018. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!