Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда ўтказилаётган ҳарбий тайёргарлик машқлари Афғонистондаги вазиятга боғлиқми?

Ўзбекистонда ўтказилаётган ҳарбий тайёргарлик машқлари Афғонистондаги вазиятга боғлиқми?

Хабарингиз бор, айни дамда Мудофаа вазири барча куч тузилмаларининг жанговар шайлигини синовдан ўтказмоқда. Бу эса айрим хорижий сайтларда Афғонистондаги вазиятга боғлиқлиги борасидаги хабарларнинг тарқалишига ва аҳоли орасида турли ваҳималарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Хўш, хориж сайтлари бонг ураётган бу хабарлар қанчалик асосли?

Ушбу саволга жавоб олиш учун Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати билан боғландик.

— Айни дамда хориж сайтларининг бу каби хабарларини биз ҳам кўриб, кузатиб боряпмиз. Бир нарсани таъкидлашни истардимки, бундай хабарлар ўқувчиларни ўзларини ўқишга қизиқтиришга бўлган уринишлари, холос. Чунки бу каби ҳарбий жанговорлик машқларини ўтказиш вазирлик тизимида олдиндан режалаштирилади. Айнан навбатдаги машғулотларнинг Афғонистондаги қалтис вазиятга тўғри келганлиги эса хориж ОАВда турли, юқоридаги хабарларнинг тарқалишига асос бўлди. Аслида эса, бундай ваҳималарга ўрин йўқ. Негаки Ўзбекистонда, балки дунёниг бошқа давлатлари ҳам бу каби ҳарбий жанговорлик машқлари тез-тез ўтказилиб турилади.

Киритилди: 15:58 29.06.2021. Ўқилди: 3254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!