Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7,1 млн сўмга етди.

Марказий банкнинг 2026 йил II чорак Меҳнат бозори шарҳига кўра, январь–июнь ойларида номинал иш ҳақи 18,4%, реал иш ҳақи эса 10,9%га ошган. (cbu.uz)

📈 Реал иш ҳақининг энг юқори ўсиши:
— Жиззах — 13,3%;
— Наманган — 11,8%;
— Тошкент шаҳри — 10,7%.
Энг паст ўсиш Андижон — 7,9% ва Қорақалпоғистон — 8,6%да қайд этилган.

💼 Энг юқори ўртача иш ҳақи молия ва суғурта соҳасида — 19,1 млн сўм, ахборот ва коммуникация хизматларида эса 17,4 млн сўмни ташкил этган.

Энг паст ўртача иш ҳақи қишлоқ хўжалигида — 3,5 млн сўм, ижтимоий хизматларда — 4,7 млн сўм бўлган.

📊 Иш ҳақининг энг юқори ўсиши ташиш ва сақлаш соҳасида — 22,8%, ижтимоий хизматларда — 20,2%, қурилишда — 19,9%ни ташкил этган.

Киритилди: 20:30 02.10.2026. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар