Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда туғилган футболчи “Боруссия”га қандай бориб қолганини айтди

Ўзбекистонда туғилган футболчи “Боруссия”га қандай бориб қолганини айтди

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси куни кеча Вальдемар Антонни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилган эди.

Вальдемар 1996 йили Ўзбекистонда туғилган ва болалигида оиласи билан Германияга кўчиб кетган. Бу йилдан у Германия терма жамоасига мунтазам жалб қилинмоқда.

Ҳимоячининг ўзи “Боруссия” варианти қандай пайдо бўлганини айтди.

- Мен “Сигнал Идуна Парк” стадионидаги бўлажак илк учрашувимни, мухлислар ва янги жамоадошларим билан кўришишни интизорлик билан кутяпман.

Бошида менда жамоани ўзгартириш режаси йўқ эди. Лекин Дортмунднинг “Боруссия” жамоасидан таклиф бўлди. Бу Чемпионлар лигаси финалига чиққан кучли жамоа. Бу клубнинг қандай потенциалга эга эканини кўрсатади.

“Боруссия”да аввал бошдан улар мени ҳақиқатан ўз сафларига қўшмоқчи эканини, мен жамоада муҳим роль ўйнашим кераклигини ва масъулиятни зиммамга олишим кераклигини кўрсатишди, - деди Вальдемар Антон.

Антон “Ганновер” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йили “Штутгарт” сафига қўшилган ҳимоячи ўтган мавсумда Бундеслига вице чемпиони бўлди. Дортмундликлар унинг трансфери учун 22,5 миллион евро тўлади.

Киритилди: 19:35 10.07.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!