Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда ташкилотлар ходимларининг солиқдан қанча қарзи борлиги очиқланди

Ўзбекистонда ташкилотлар ходимларининг солиқдан қанча қарзи борлиги очиқланди

Ўзбекистонда ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 738,4 млрд сўм қарздорлик мавжуд экани маълум бўлди.

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғи солиқ даври учун 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши лозим. Аммо корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи-ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келаётгани айтилди.

Жумладан, 2024 йил 18 апрель ҳолатига 243 256 ташкилотнинг 1,1 млн нафардан зиёд ходимида 1,4 млн солиқ объекти бўйича 738,4 млрд сўм (мол-мулк солиғи — 400,7 млрд сўм, ер солиғи — 337,7 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

Шундан:

  • 146,6 млрд сўм — бюджет ташкилотлари ходимлари;
  • 23,2 млрд сўм — нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;
  • 568,6 млрд сўм — тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.

Тижорат ташкилотлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги (соҳалар кесимида):

  • саноат соҳасидаги 29,9 мингта ташкилотда ишловчи 225,4 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 133,8 млрд сўм;
  • савдо соҳасидаги 61,9 мингта ташкилотда ишловчи 110,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 116 млрд сўм;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 64,8 мингта ташкилотда ишловчи 115,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 107,5 млрд сўм;
  • қурилиш соҳасидаги 14,6 мингта ташкилотда ишловчи 77,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 65,3 млрд сўм;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 13,7 мингта ташкилотда ишловчи 26,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 30,5 млрд сўм;
  • ташиш ва сақлаш соҳасидаги 7,8 мингта ташкилотда ишловчи 42,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 25,6 млрд сўм;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 5,8 мингта ташкилотда ишловчи 14,8 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 11 млрд сўм;
  • ахборот ва алоқа соҳасидаги 3,1 мингта ташкилотда ишловчи 14,4 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 7,9 млрд сўм;
  • бошқа фаолият турлари соҳасидаги 24,2 мингта ташкилотда ишловчи 94,2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 71 млрд сўм.

Ходимларида солиқ қарзи кўп бўлган ташкилотлар топ-3 лиги:

  • “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 8,1 млрд сўм;
  • “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 8 млрд сўм;
  • “Ҳудудгазтаъминот” АЖ — 6,3 млрд сўм.
Киритилди: 20:54 19.04.2024. Ўқилди: 1021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!