Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда талабалар сони 10 йилда 2,7 баробарга ошгани расман маълум қилинди

Ўзбекистонда талабалар сони 10 йилда 2,7 баробарга ошгани расман маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 707,3 минг нафарни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткични 2015/2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:

— 2015/2016 ўқув йили бошига - 263,9 минг нафар;

— 2016/2017 ўқув йили бошига - 267,9 минг нафар;

— 2017/2018 ўқув йили бошига - 287,5 минг нафар;

— 2018/2019 ўқув йили бошига - 313 минг нафар;

— 2019/2020 ўқув йили бошига - 360,1 минг нафар;

— 2020/2021 ўқув йили бошига - 441,8 минг нафар;

— 2021/2022 ўқув йили бошига - 553,9 минг нафар;

— 2022/2023 ўқув йили бошига - 622,6 минг нафар;

— 2023/2024 ўқув йили бошига - 661,8 минг нафар;

— 2024/2025 ўқув йили бошига - 707,3 минг нафарни ташкил этган.

Киритилди: 16:51 19.05.2025. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!