Грантга кирганларга базавий стипендия тўланади. Контракт кирганлар контракт пулини стипендияли-стипендиясиз қилиб тўлаши мумкин.
➖ Базавий стипендия миқдори — 517 880 so‘m;
➖ Барча фанлар бўйича фақат "аъло" ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун стипендия – 621 456 сўм.
📌 Номдор стипендиялар:
🗄 Президент стипендияси – 2 191 541 сўм;
🗄 Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Бобур, Паҳлавон Маҳмуд, Тўлепберген Қаипбергенов, Ибройим Юсупов, Ислом Каримов ва Камолиддин Беҳзод номли давлат стипендиялари –1 461 028 сўм.