Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда Радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда Радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади

Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади. Бу ҳукуматнинг 9 февралдаги қарорида [47-сон] кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, марказ Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида ташкил этилади. Марказ республикадаги радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлаш бўйича ягона хизмат кўрсатувчи давлат муассасаси сифатида фаолият юритади.

Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • республикада ишлаб чиқарилган ва унга олиб кирилган, ишлаш муддати тугаган ёки ишдан чиққан радиоактив манбалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, узоқ муддатли сақлаш;
  • радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада илмий тадқиқот ўтказиш;
  • соҳада рақамлаштириш ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш;
  • хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва соҳага илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш.

Шу йилдан бошлаб радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, ижтимоий ҳимояси ва моддий таъминотини ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2026−2027 йилларда марказ ҳудудидаги бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, янги маъмурий бино қуриш, Радиоактив чиқиндиларни саралаш лабораториясини ташкил қилиш ва Марказ ҳудудини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 15:10. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!