Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига энди рози бўлмайди

Россия Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига энди рози бўлмайди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг таъкидлашича, Россия энди Украинанинг ЕИга аъзо бўлишига тоқат қилмайди, чунки ушбу ташкилот NATO доирасида АҚШ билан низо фонида ўз ҳарбий имкониятларини кучайтиришга интилмоқда. Шу билан бирга, Медведев Қўшма Штатларнинг NATO'дан чиқишига ишонмайди.

"Албатта, ҳеч қанақа Трамп ва Вашингтон NATOдан чиқмайди. Бундан маъно ҳам йўқ, Конгресс ҳам йўл қўймайди. Трампнинг риторикаси — шунчаки эпатаж. Гарчи Қўшма Штатлар контингентини камайтириш ёки ниманидир етказиб беришни рад этиш каби рамзий ҳаракатлар бўлиши мумкин. Бу ерда диққатга сазовор нарса бу эмас. Альянс ичида Эрон кампанияси туфайли кескинлашган кучли зиддиятлар борлиги аён. Европалик сиёсий маҳлуқлар, айниқса Брюсселдагилар, ЕИ ичида тўлақонли ҳарбий компонент яратиш ҳақида жиддий ўйлаб қолишди. Мана шу нарса дунё манзарасини ўзгартиради.

Шу пайтгача бизнинг Европа Иттифоқига аъзолик борасидаги риторикамиз барча қўшниларга, ҳатто босқинчи Украинага нисбатан ҳам вазмин ва босиқ эди. Хоҳласангиз — қўшилинг. Лекин энди ҳамма нарса ўзгариши керак — энди ЕИ иқтисодий иттифоқ эмас. У жуда тез орада Россияга нисбатан ўта душман бўлган, баъзи жиҳатлардан NATO'дан ҳам ёмонроқ тўлақонли ҳарбий альянсга айланиши мумкин. Қўшниларимизнинг, жумладан 404-мамлакатнинг (Украинанинг) ҳарбий-иқтисодий Европа Иттифоқига киришига нисбатан бағрикенглик билан қарашдан воз кечиш вақти келди", — дейди Медведев.

Киритилди: Бугун 18:32. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!