Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда қарийб 440 минг фуқаро кредит фирибгарлигидан ўзини тўлиқ ҳимоялади – қандай?

Ўзбекистонда қарийб 440 минг фуқаро кредит фирибгарлигидан ўзини тўлиқ ҳимоялади – қандай?

Кредит-ахборот таҳлилий маркази маълумотига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига “Кредитга тақиқ” хизматига уланган жисмоний шахслар сони 438 322 нафарга етди. Шундан 292 722 нафари эркаклар, 145 600 нафари аёллар ҳисобланади.

Кредитга тақиқ хизматидан энг кўп 26–35 ёшдагилар фойдаланган (33%). Кейинги ўринларда 36–4+ ёш (24%), 26 ёшгача (22%), 46–55 ёш (12%) ва 56 ёшдан катталар (9%) қайд этилган.

Мазкур хизмат 2025 йил 6 июндан бошлаб ишга туширилган бўлиб, у жисмоний шахсларга ўз иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиш имконини беради. Бунинг учун фуқаро кредит бюросига ариза топшириб, ўзига кредит ажратилишини вақтинчалик ёки муддатсиз тақиқлаши мумкин.

Киритилди: 17:44 10.01.2026. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!