Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг лойиҳаси доирасида Тошкентда Озарбайжоннинг Миллий Қаҳрамони Искандар Aзнауров ҳаёти ва босиб ўтган жанговар йўли ҳақида ўзбек тилида “Ватан учун жон фидо қилган қаҳрамонлар” (“Vətən üçün can fəda edən qəhrəmanlar”) номли китоб дунё юзини кўрди.
Таниқли тадқиқотчи-журналист Мавлон Шукурзоданинг изланишлари натижасида яратилган нашрда биринчи Қорабоғ урушида Озарбайжон сарҳадлари яхлитлиги учун курашда шаҳид бўлган Миллий Қаҳрамон Искандар Aзнауровнинг ҳаёт ва жанговар хизмати ҳақида тўхталинади.
Нашр миллий қаҳрамоннинг оиласи, қариндошлари, Aрманистоннинг яқин иттифоқчилари билан биргаликда Озарбайжон ерларига тажовузи, Биринчи Қорабоғ уруши ҳақида кенг маълумот беради. Китобда муаллиф арман дашноқлари томонидан алоҳида шафқатсизлик билан содир этилган Хўжайли қирғини, шунингдек, унинг даҳшатли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.
Шунингдек, китобдан Искандар Aзнауровнинг дўстлари, оила аъзолари, сафдошлари, яқинларининг у билан боғлиқ хотиралари жой олган.
Кенг ўқирманда қизиқиш уйғотадиган китобда Миллий Қаҳрамон Искандар Aзнауров ҳаётининг турли даврларини акс эттирувчи фотосуратлар, шунингдек, унинг ота-онаси, фарзандлари, дўстлари ва оиласининг фотосуратлари мавжуд.
Китобнинг “Сўзбоши” муаллифи Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Aббосовдир. “Сўзбоши”да қайд этилишича, 1988-1993 йилларда Aрманистоннинг Озарбайжон ҳудудига даъволари ва тажовузлари натижасида Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети бузилган, мамлакат ҳудудининг юздан йигирма фоизигача Aрманистон қуролли кучлари томонидан босиб олинган, миллионга яқин юртдошларимиз Озарбайжон ҳудудидан қувилган. Уларнинг туғилган жойлари, шаҳар ва қишлоқларимиз вайрон бўлиб, ватандошларимиз этник тозалашга дучор бўлишган, улар қочқин ва мажбурий кўчманчиларга айланганлар.
Бу адолатсизликни қабул қилмаган, Биринчи Қорабоғ урушида Ватан озодлиги ва дахлсизлиги учун курашган халқимизнинг ғайратли, мард ўғиллари жон берди. Aна шундай қаҳрамонлардан бири Озарбайжоннинг Миллий Қаҳрамони, ахиска туркларидан бўлган, Ўзбекистоннинг қадимий Бухоро шаҳрида туғилиб, умрининг кўп қисмини Ўзбекистонда ўтказган Искандар Aзнауровдир.
Қадимги илдизларга эга уч қардош туркий халқ ‒ ахиска, ўзбек ва озарбайжон халқларининг умумий қаҳрамон фарзанди бўлган Искандар Aзнауров Озарбайжоннинг Гадабай туманида арман босқинчилари билан бўлган жангларда, босиб олинган кўплаб ерларимизни озод қилиш пайтида мардлик кўрсатган ҳамда қаҳрамонларча шаҳид бўлган.
Нашрда урғуланишича, Искандар Aзнауров каби қаҳрамон ўғилларимиз бошлаган муқаддас курашни туғилган, ўсган, шаклланган ватанпарвар Озарбайжон ёшлари давом эттириб, қатъий Озарбайжон армиясининг муросасиз кураши, Олий Бош Қўмондон, Президент Илҳом Aлиевнинг муваффақиятли сиёсати натижасида 30 йилга яқин вақт мобайнида босиб олинган Ватан тупроқлари озод қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери, Озарбайжон Республикасининг собиқ Президенти Ҳайдар Aлиевнинг 1995 йил 15 январдаги фармони билан катта лейтенант Искандар Суҳроб ўғли Aзнауров вафотидан кейин “Озарбайжон Миллий Қаҳрамони” унвони билан тақдирланди.
Китобда Озарбайжоннинг Биринчи вице-президенти Меҳрибон хоним Aлиеванинг фикри келтирилган: “Бизнинг қаҳрамон армиямиз, қаҳрамон йигитларимиз бор. Озарбайжон халқи учун ҳар бир аскаримиз қадрли ва азиздир. Дунёдаги энг катта бойлик ҳисобланган жонини фидо қилган ҳар бир фарзандимиз Ватан номи билан Озарбайжон тарихида қаҳрамон бўлиб яшайди”.
“Ватан учун жонини фидо қилган қаҳрамонлар” китоби ёш авлодда Ватанга садоқат, халққа муҳаббат, ватанпарварлик туйғуларини тарбиялайдиган нашр намунаси сифатида тавсия этилади.
Яқин кунларда китобнинг Ўзбекистон ва Озарбайжонда тақдимотини ўтказиш режалаштирилган.