Зоология институти мутахассислари томонидан амалга оширилган ушбу лойиҳа доирасида итолғи ва лочин каби нодир қушлар рақамли назоратга олинган.
Эндиликда қушларга ўрнатилган чиплар ёрдамида уларнинг ҳар бирини сканер қилиш ва қаерда эканини аниқлаш мумкин.
Бу тизим табиатдаги йиртқич қушларнинг ҳаракатини кузатиш билан бирга, уларнинг ноқонуний овланиши ёки сотилишининг олдини олишга ёрдам беради.