Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда нечта олий таълим муассасаси фаолият юритади?

A A A
Ўзбекистонда нечта олий таълим муассасаси фаолият юритади?

Ўтган 2023 йилда 7 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг сони жами 213 тага етказилди. Шундан 116 таси давлат, 67 таси нодавлат, 30 таси эса хорижий олий таълим муассасасидир. Ҳозирда 213 та олийгоҳда 1 миллион 300 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олиб, бу кўрсаткич ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 42 фоизга ошганлигини кўрсатади.

АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузованинг маълум қилишича, 2023/2024 ўқув йили учун 48 та давлат олий таълим муассасасининг 20 та хорижий мамлакат билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастури экспертизадан ўтказилган. Ижобий хулоса берилган 289 та қўшма таълим дастури учун 6 минг 818 та квота ажратилган.

QS “Фан соҳалари рейтинги”да 2 та олийгоҳ 4 та фан соҳаси бўйича “ТОП-500”, “QS Осиё университетлари рейтинги 2024” рўйхатида 14 та олийгоҳ “ТОП-1 000”, “QS Sustainability Rankings – 2024” рейтингида 3 та олийгоҳ “ТОП-1 000” университетлар рўйхатига киритилди.

“Scopus” ва “Web of Science” базалар журналларида мақолалар сони 3 минг 574 та, “Хирш” индекси беш ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сони 417 нафарга етказилди.

Қайд этилишича, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 242,3 миллиард сўм бўлган 157 та илмий лойиҳа молиялаштирилди. Илмий фаолиятга оид умумий молиялаштириш ҳажми 970,06 миллиард сўм бўлган 558 та лойиҳа амалга оширилган.

Олийгоҳлар ва илмий ташкилотлар томонидан 275,1 миллиард сўмлик жами 486 та ишланма тижоратлаштирилган. Докторантура учун квоталар сони 4 бараварга оширилиб, 4 минг 307 тага етказилган.

Соҳани рақамлаштиришга қаратилган 9 та ахборот тизими ишлаб чиқилиб, ягона интерактив давлат хизматлари порталида 11 та давлат хизмати ишга туширилди. “Олий таълим жараёнларини бошқариш – ҲEМИС” ахборот тизимининг мобил иловаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб С1 даражадаги сертификати бор профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари иш ҳақларига ҳам 50 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш йўлга қўйилди.

Техникумларда грант ўринлар сони 22 минг 368 тага етказилиб, 2022/2023-ўқув йилига нисбатан 1,5 баробарга оширилди.Академик лицей битирувчиларининг олийгоҳларга ўқишга кириш кўрсаткичи 90 фоизга етди.

Киритилди: 12:35 14.02.2024. Ўқилди: 5517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!