Ўзбекистонда 24—25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мабуот хизмати хабар берди.
Ҳашар “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида ўтказилади.
Ҳашар доирасида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва бошқа жойлар ободонлаштирилади. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами қўллаб-қувватланади.