Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, 2026–2027 йилларда Мультииндикатор кластер кузатувининг 7-раунди – MICS–2027 ўтказилади.
Мультииндикатор кластер кузатуви оилалар, аёллар ва болаларнинг турмуш шароитини баҳолашга қаратилган халқаро статистик кузатув ҳисобланади.
Кузатув жараёнида аҳоли саломатлиги, таълим, овқатланиш, санитария-гигиена шароитлари, болаларни ҳимоя қилиш, ижтимоий фаровонлик ва оилаларнинг турмуш шароитига оид муҳим маълумотлар тўпланади.
Кузатув натижалари мамлакатда болалар ва аёлларнинг ҳолатини комплекс баҳолаш, ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ва мавжуд чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш имконини беради.
Шунингдек, шакллантирилган маълумотлар Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларини мониторинг қилиш ҳамда халқаро таққослашларни амалга оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсий маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда сўнгги MICS кузатувлари 2021-2022 йилларда ўтказилган