Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирусни бошқаларга қасддан юқтирган одамга қандай жазо бор?

Ўзбекистонда коронавирусни бошқаларга қасддан юқтирган одамга қандай жазо бор?

Ўзбекитонда Covid-19 вирусини қасддан тарқатиш ва эпидемия вақтида тиббиёт ходимларига шикаст етказганлик учун  жавобгарлик белгиланганми?

Aдлия вазири ўринбосари Aкбар Тошқулов:

Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка жиноий сабаб бўлади.

Хусусан, Жиноят кодексига асосан:

қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 15:25 21.03.2020. Ўқилди: 1864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!