Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморлар кейинчалик қандай назорат қилинади?

A A A
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморлар кейинчалик қандай назорат қилинади?

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Фойдаланилган ниқоб ва қўлқопларни қандай йўқ қилиш керак? Дезинфекцияловчи эритмалар (гипохлорит кальций ёки гипохлорит натрий) қандай концентрацияда бўлиши лозим?

? Агар ниқоб ва қўлқоп коронавирус инфекциясига чалинган беморлар даволанаётган стационарларда ишлатилган бўлса, уларни 30 дақиқа давомида 3%ли дезинфекцияловчи эритма билан зарарсизлантириш ва кейин иерсинираторда йўқ қилиш керак.

✔️ Шахсий профилактика учун фойдаланилган ниқоб ва қўлқопларни 0,5% ли дезинфекцияловчи эритмада ишлов бериб, кейин иерсинираторда йўқ қилиш керак.

❓Соғайган беморлар кейинчалик қандай назорат қилинади? Эҳтиёт чоралари кўриладими? Чунки ҳозирда вируснинг қандай оқибатлари борлиги ва қайталанишини тахмин қилиб бўлмайди?

❗️Стационарда даволангандан кейин беморлар реабилитация марказига жўнатилади. 3 марта манфий лаборатория натижасидан сўнг бемор касалхонадан чиқарилади ва кейин назоратга олинмайди.

❓Карантинда бўлган даври тўғрисида маълумотномани қаердан олса бўлади?

❗️Бундай маълумотнома карантин ҳудуди (стационар, поликлиника, санатория ва тиббий муассаса) раҳбари томонидан берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Ҳомиладорман. Бир ойдан бери шифокор кўригига боряпман. Қандай қилиб шифокор назоратига борсам бўлади?

❗️Саломатлигингиз ёмонлашганда тез ёрдам чакиринг. Ҳудудий поликлинка акушер-гинекологи режавий асосда сизни назорат қилиб боради.

 

Киритилди: 19:01 23.04.2020. Ўқилди: 3085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!