Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда ишлаш учун хорижга чиқаётганларга микроқарз берилади

Ўзбекистонда ишлаш учун хорижга чиқаётганларга микроқарз берилади

Ўзбекистонда кам таъминланган оила аъзоларига ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар берилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 2021 йил 1 январдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими»га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.

Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.

Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Киритилди: 13:54 04.01.2021. Ўқилди: 3055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!