Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил равишда ортмоқда

 Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадил равишда ортмоқда

1️⃣Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил апрель ойида 1099 бирликни ташкил этиб, 2025 йил март ойига нисбатан 9,9 фоизга ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,3 фоизга сезиларли ошган..

➡️Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

🔼хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 17,2 фоизга ортган;

🔼товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 9,6 фоизга ошган;

🔽фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,8 фоизга камайган;

🔼товар белгилари бўйича компонент 21,8 фоизга ортган.

📊 2025 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 13 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган.

📉 Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

Киритилди: 14:46 14.05.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!