Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд сўми талон-торож қилингани аниқланди

Ўзбекистонда иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд сўми талон-торож қилингани аниқланди

Ўзбекистонда иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд сўми талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Унга кўра, прокурорлар секторларидаги “темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда. “Аёллар” ва “ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин-қизлар ва 29 198 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ишлар давом эттирилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига ёшларнинг 2881 нафарини бандлиги таъминланди, 1796 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди, 400 нафарига кредит ажратилди, 475 нафарига 536 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди, 191 нафар ёшларга 712 миллион сўм субсидия ажратилди.

Ўтказилган ўрганишларда 3087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди. Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 миллиард сўми талон-торож қилингани аниқланиб, 34 та жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 1644 та муаммо ижобий ҳал этилди. Прокуратура органларининг аралашуви билан қарздорликларнинг 6,4 триллион сўми амалда ундирилди, 5,7 триллион сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди, 1,2 триллион сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.

Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 1,5 триллион сўми талон-торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 540 та жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 18:21 04.07.2024. Ўқилди: 1349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!