Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади, тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади, тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

13 августдан Ўзбекистоннинг шимолий қисмларига, сўнгра бутун мамлакат ҳудудига Волгабўйи минтақасидан салқин ҳаво оқимлари кириб келади, дея хабар қилди Ўзгидромет «Газета.uz"га.

Антициклон таъсирида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликларсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлади. Фақатгина республиканинг тоғли ҳудудларига қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечаси +15…+18, кундузи эса +25…+28 даражагача тушади. Ушбу ҳарорат кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 5−8 даража пастроқдир, дея қайд этди синоптиклар.

13−15 август кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди. Бундай салқин об-ҳаво 16 августга қадар сақланиб қолади.

Антициклон чекинганидан сўнг ҳаво ҳарорати ошишни бошлайди ва кечаси +18…+20, кундузи — +32…+35 даражага қадар кўтарилади.

Киритилди: 17:20 12.08.2019. Ўқилди: 1903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!