Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳарбий ҳисоб тизими янгиланмоқда

Ўзбекистонда ҳарбий ҳисоб тизими янгиланмоқда

Ўзбекистонда йигитлар ID-карта олиш жараёнида автоматик тарзда ҳарбий ҳисобга қўйилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Бу ўзгариш Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган янги фармон доирасида амалга оширилмоқда. Ҳужжат ҳарбий хизматчиларга тўланадиган компенсациялар миқдорини ошириш, шунингдек Мудофаа вазирлиги тизимидаги фуқаролик ходимлари маошини кўтаришни ҳам ўз ичига олади.

Фармонга кўра, ҳарбий ҳисоб юритиш жараёнлари рақамлаштирилиб, фуқароларни ҳисобга олиш тизими соддалаштирилиши ва марказлаштирилиши режалаштирилган.

Расмий манбалар таъкидлашича, бу ислоҳотлар армия тизими самарадорлигини ошириш ва бошқарув жараёнларини замонавийлаштиришга қаратилган.

Киритилди: 23:33 09.06.2026. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!