Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳар бир маҳалла учун энергетик паспорт жорий этилади

Ўзбекистонда ҳар бир маҳалла учун энергетик паспорт жорий этилади

Ўзбекистоннинг ҳар бир маҳалласи учун энергетик паспорт жорий этилади. Бу ҳақда Энергетика вазири маълум қилди.

Энергетик паспортда маҳалладаги истеъмолчилар сони ва уларнинг тоифалари, электр ва газ тармоқларининг ҳолати, шунингдек, таъмирлаш ишларини амалга ошириш зарурати ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.

Янги тизим орқали ҳар бир маҳалланинг энергетика инфратузилмаси ҳолатини тизимли равишда баҳолаш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш имконияти яратилади.

Шунингдек, аҳолининг электр ва газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатларини қабул қилиш учун махсус мобил иловани ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Мазкур илова орқали фуқаролар энергетика соҳасидаги муаммолар ҳақида мурожаат юбориши ва уларнинг кўриб чиқилишини кузатиши мумкин бўлади.

Киритилди: 19:43 07.08.2026. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!