2026 йил 1 январдан бошлаб “Uzavtomotobelgi” давлат унитар корхонасига аҳолининг талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари учун олтигачa ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган “нoёб” давлат рақами белгиларини очиқ ким ошди электрон савдолари орқали бериш ҳуқуқи берилди.
Бунда “нoёб” давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақамларини такрорламаслиги, қонунчиликка ҳамда ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги лозим.