Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сентябрда кузатилган инфляция даражаси ҳақида маълумотларида гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.
Вазирлик маълумотномасида келтирилган асосий сабаблар қуйидагилар:
“Шу билан бирга, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, 2020 йил январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, сентябрь ойида ФАО индекси бўйича гўшт нархининг глобал конъюнктураси жорий йилнинг январь ойидан буён кузатилган умумий пасайиш тенденциясини давом эттириб, август ойига нисбатан бироз (0,9 ф.б.га) тушиб, ўртача 7,4%га камайди. Йиллик ҳисобда, индекс ўтган йилнинг мос ойидаги қийматидан 9,5% га камайди.
Вазирлик мамлакатдаги ўшт маҳсулотлари нархининг ўсиши нафақат ташқи омиллар, балки ички бозорлардаги тартибга солиниш механизмларининг самарасизлиги туфайли юзага келган дейиш мумкинлигини қайд этган.
“Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш даражасининг камтарона ўсишига қарамасдан, гўшт маҳсулотларини етказиб беришнинг етарли даражасини таъминлаш учун озуқа базасининг ривожланмаганлиги билан боғлиқ”, - дейилган хабарда.