Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда гепатит “С” вирусига қарши дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда гепатит “С” вирусига қарши дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин

Жорий йилда Миср тажрибаси асосида Китоб туманида 5 гектардан 100 тонна “супер-супер элита” картошка уруғлиги олинди. Ушбу давлатдаги элчимиз ўтказган музокаралар натижасида мисрлик инвесторлар буни 1 минг гектарга етказишга тайёр.

Миср компанияларидан бири Тупроққалъада 2 минг гектар чўлни фойдаланишга киритиш ва пивот ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифини берган. Яна бир йирик компанияси гепатит “С” вирусига қарши дори воситасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташаббусини билдирган.

Мутасаддиларга ушбу лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Умуман, янги экспорт йўналиши сифатида 50 дан ортиқ давлатга эга, иқтисодиёти 3 триллион долларга тенг бўлган Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар, Инвестиция, саноат ва савдо вазирликлари, Миср ва Қатардаги элчиларга тегишли “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

Киритилди: Бугун 17:44. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!