Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаётган хориж компаниялари маълум қилинди

Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаётган хориж компаниялари маълум қилинди

Ўзбекистонда 2023 йилда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар қарийб 70 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўтган йили мамлакатдаги жами 56 та хорижий компания томонидан тўланган солиқлар миқдори қарийб 70 миллиард сўмни ташкил этган. Бунда, тўланган солиқларнинг 90 фоиздан кўпроғи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилда йилда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компания Meta бўлди — компания томонидан тўланган солиқлар 26,4 миллиард сўмни ташкил этган. Ундан кейинги ўринларни Google ва Apple компаниялари эгаллади — улар мос равишда 20,3 миллиард сўм ва 12,9 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Киритилди: 22:35 10.02.2024. Ўқилди: 3551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!