Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Биринчи марта энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқотида маълум қилди.

Бу ҳужжатларда қайси ҳудудда электрга талаб ўсиши, қандай инфратузилма зарурлиги ва янги қувватлар қаерда самарали ишлаши кўрсатилади. Шу асосда инвесторлар ҳам ўз режаларини узоқ муддатга тузиши мумкин бўлади.

“Яшил” энергия ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар ва карбон кредитлардан қўшимча даромад олиш имконияти ҳам очилади. Улардан келадиган манфаатни давлат ва инвесторлар ўртасида адолатли тақсимлаш механизмлари жорий этилади. Мазкур жараёнда халқаро экологик мажбуриятлар ва амалдаги шартномалар тўлиқ ҳисобга олинади.

Киритилди: 16:28 16.10.2026. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!