Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда болалар онкологияси бўйича Марказий Осиёдаги ягона академик марказ ташкил этилади

Ўзбекистонда болалар онкологияси бўйича Марказий Осиёдаги ягона академик марказ ташкил этилади

Хаб Ўзбекистондаги Болалар онкогематология маркази негизида ташкил этилади . Бу ерда хориждан юқори малакали мутахассислар ишлаб, вилоят шифокорлари болалардаги онкологик касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш бўйича халқаро стандартлар асосида малака оширадилар.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда болалардаги онкогематологик касалликларнинг ярмидан кўпи охирги босқичларда аниқланади. Шу муносабат билан болалар саратонига қарши курашиш бўйича беш йиллик дастур қабул қилинган бўлиб, унга камида 110 миллион доллар ажратилади.

Шунингдек, жойлардаги болалар шифохоналарининг онкогематология бўлимлари замонавий жиҳозлар билан жиҳозланади.

Киритилди: 14:25 08.05.2025. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!