Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда бепул каратэ тўгараклари иш бошлади

A A A
Ўзбекистонда бепул каратэ тўгараклари иш бошлади

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида каратэ Миллий федерациясининг йиғилиши ўтказилган ва унда қисқа фурсатлар ичида мамлакатдаги мактабгача таълим муассасалари бўйлаб бепул каратэ тўгаракларини очиш вазифалари белгилаб берилганди.

Шунга кўра, қисқа вақт ичида Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган 80 га яқин мактабгача таълим муассасаларида бепул каратэ тўгараклари иш бошлади. Шунингдек, айни пайтда болажонлар учун яна 100 дан ортиқ тўгарак очиш режалаштирилмоқда.

Айни пайтда ҳудудлардаги МТМларда очилган каратэ тўгараклари:

Тошкент шаҳри – 15 та
Фарғона вилояти – 12 та
Наманган вилояти – 12 та
Андижон вилояти – 10 та
Тошкент вилояти – 10 та
Самарқанд вилояти – 7 та
Хоразм вилояти – 6 та
Қорақалпоғистон Республикаси – 5 та
Сирдарё вилояти – 4 та.

Киритилди: 16:16 06.07.2018. Ўқилди: 2460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар