Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров оилали аёлларнинг иш вақтини қисқартиришни таклиф қилди.
"Боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми…
Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак.
Aёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.
Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади", деб ёзади у.