Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда аномал совуқ қачонгача давом этиши маълум бўлди

Ўзбекистонда аномал совуқ қачонгача давом этиши маълум бўлди

Декабрь ойининг бошидан Ўзбекистон бўйича жуда совуқ об-ҳаво кузатилмоқда, бундай ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради.

Ҳарорат аномалияси Шимолий Евроосиёнинг деярли барча ҳудудларини эгаллаган жуда кучли антициклон билан боғлиқдир.

Биринчи ўн кунлик ўртасига келиб, республиканинг марказий ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 5-7о совуққача, баъзи жойларда 10о совуқгача, кундуз кунлари 3-5о совуққача пасайди.

Декабрь ойида жуда совуқ об-ҳаво даврлари бизнинг ҳудудимизда аввал ҳам кузатилган. Бундай қийматларгача ҳароратнинг пасайиши билан совуқнинг қисқа муддатли тўлқинлари деярли ҳар йили қайд этилади. 2-3 йил ичида тахминан 1 марта сезиларли даражадаги совуқлар ҳам кузатилган. Сўнгги 25 йил ичида декабрь ойида ҳароратнинг 10-15о совуққача пасайиши, баъзи жойларда эса ундан ҳам паст бўлиши Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида 2002, 2003, 2006, 2007, 2010, 2012, 2014 йилларда қайд этилган.

Киритилди: 12:32 09.12.2022. Ўқилди: 7261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!