2025 йил 14 март куни Президентнинг ПФ-47-сон Фармони қабул қилиниб, экспорт тартиб-таомиллари Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талабларига мувофиқлаштирилди.
2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божи жорий этилади.
Экспорт божи қўлланадиган асосий товарлар:
➖ Чарм хомашёси, ипак, пахта ип-калаваси, трикотаж матолар
(Илгари уюшмалар йиғимлари бор эди, энди бекор қилинди)
➖ Гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, ПЭТ чиқиндилар, рангли металл лом ва чиқиндилари
(Илгари экспортга Ҳукумат рухсати талаб қилинар эди, энди талаб олиб ташланиб, божхона божи жорий қилинди)
➖ Табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистерол, ПВХ, мис хомашёси
(Қайта ишлаш саноатини ривожлантириш учун бож жорий қилинди)