Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда 360°да қоидабузарликларни аниқлаш бошланди

Ўзбекистонда 360°да қоидабузарликларни аниқлаш бошланди

Бугундан бошлаб Тошкент вилоятида 360°да қоидабузарликларни аниқловчи қурилма ишга туширилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати ҳавсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятдаги автомобил йўлларида ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат автомобилларига ўрнатилган 360°да қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилди.

Бундан мақсад - республика ҳудудида ЙТҲларни олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш.

Янги қурилма йўлларда автомобилларнинг 7 та қоидабузарлик ҳаракатини аниқлайди.

Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам қуйидаги қоидабузарликларни аниқлайди:

  • ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
  • ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
  • светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
  • йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
  • йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
  • йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
  • давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.

Хабарда барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишлари сўралган.

Киритилди: 12:01 20.05.2023. Ўқилди: 1443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!