Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда 2025 йили АИ-80 бензини сотуви чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 2025 йили АИ-80 бензини сотуви чекланиши мумкин

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди .

Унда таъкидланишича, 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;

тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;

самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;

қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;

хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.

Шунингдек, 2025 йил якунига қадар “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланиши мумкин.

Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланиши кутилмоқда. Бундан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда авариявий ёқилғи сифатида фойдаланиш ҳолатлари мустаснолиги айтилган.

Киритилди: 01:31 09.01.2025. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!