Бугун 14 август, 2020 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда 14 ёшли бола коронавирусдан вафот этгани айтилди

Ўзбекистонда 14 ёшли бола коронавирусдан вафот этгани айтилди

Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида аҳолини карантин чораларига жиддий риоя қилишга чақирди:

«Бугунги кунда бизда вафот этганларнинг 13 фоизи 40 ёшгача бўлган инсонлар. Афсуски, вафот этганлар орасида 14 ёшли бола (20 ёшгача бўлганлар — 3 фоиз) ҳам бор, — деди Хабибулла Оқилов. — Одамлар буни жуда жиддий қабул қилишлари керак ва улардан деярли ҳеч нарса талаб қилинмайди: асосан оддий гигиена қоидаларига, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилиш».

«Афсуски, ҳамма ҳам тушунмаяпти, — давом этди Оқилов. — Бизда очиқчасига: „Умуман олганда, коронавирус деган нарса борми? Масалан, кўрмаганман. Менинг на бир дўстим, на бир қариндошим касал бўлмаган. Мен ҳар куни кўчада бўламан ва менда ҳеч нарса йўқ“ дейдиган одамлар бор».

Профессор аҳоли ниқобни иякларига тушуриб юраётганини ёки умуман тақмаётганини, кўчаларда гуруҳ бўлиб йиғилаётганини таъкидлади:

«Одамлар баъзи оилавий байрамлар, тўйларни нишонлашда давом этишмоқда, агар дафн маросими бўлса, одамлар марҳумнинг қариндошлари билан учрашишни, таъзия изҳор қилиш учун у ерга жамоа бўлиб йиғилиб боришни шарт деб ҳисоблашади. Биз барчага ўзини ҳимоя қилиш инстинкти — бугунги кунда энг муҳим масала бўлиши кераклигини тушунтираяпмиз, биз ўзимизни, ота-онамиз, болаларимиз ва набираларимиз ҳақида ўйлашимиз керак», — дея таъкидлади у.

«Биз шифокорларнинг вазифаси — вазиятнинг жиддийлигини тушунтиришдир: коронавирус мавжуд, уни жуда жиддий қабул қилиш керак, чунки биз ривожланган мамлакатларда вазиятнинг жиддийлигини англамаслик нималарга олиб келаётганини кўраяпмиз», — деди Хабибулла Оқилов.

Киритилди: 18:26 08.07.2020. Ўқилди: 18122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!